ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистон Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш далат инспекциясида Самарқанд ва Истамбул орасида 2017-2018 йилларда доимий парвозларни амалга ошириш ҳақида протокол имзоланди, деб хабар қилмоқда Миллий авиакомпания матбуот хизмати.
Учрашувда Туркия Республикаси Транспорт вазирлиги фуқаро авиацияси бош директори Бахри Кесичи иштирок этди.
Имзоланган протоколга кўра, Самарқанд ва Истамбул орасида парвозлар 2017/2018 йилнинг қишги мавсумда ҳафтасига бир маротаба, ёзги мавсумда икки маротабадан амалга оширилади.
© Uzairways.comСамарқанд ва Истамбул орасида доимий парвозлар амалга ошириш ҳақида протокол имзоланди.
Самарқанд ва Истамбул орасида доимий парвозлар амалга ошириш ҳақида протокол имзоланди.