TOШКЕНТ, 12 август — Sputnik. Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот маркази раҳбари полковник Фаридун Махмадализода Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегара яқинида Сўғд гарнизонининг йирик миқёсдаги ўқув машғулотлари бўлиб ўтишини маълум қилди.
"14-17 август кунлари Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегара яқинида Тожикистон Мудофаа вазирлиги Сўғд гарнизонининг йирик миқёсдаги ўқув машғулотлари бўлиб ўтади, машғулотларда шунингдек, бутун Сўғд вилоятидаги кучтизимлари ходимлари ва захирадаги ҳарбийлар ҳам қатнашади", — деди у.
Унинг айтишича, машғулотлар давомида ҳудудий мудофаани ташкил этиш масалалари, миллий армиянинг захирадаги хизматчилари малакасини ошириш ҳамда Сўғд гарнизони ва вилоят ҳарбий тузилмаларининг ҳудудга бостириб кирган террорчиларга қарши ўзаро ҳаракатлари ишлаб чиқилади, деб ёзади Sputnik Тожикистон.
Махмадализоданинг маълум қилишича, ўқув машғулотларига 10та жанговар авиация, 200та бронетехника, 70та артиллерия ва 450та ҳарбий автомобил жалб этилади. Ҳарбий машғулотларга Тожикистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Шерали Мирзо бошчилик қилади.