Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Қозоғистонда қўлга олинди

© ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишЗадержание преступника
Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У ўта йирик миқдордаги маблағларни ўзлаштирганлиги боис халқаро қидирувда бўлган

TOШКЕНТ, 12 август — Sputnik. Миграция хизмати ходимлари 2016 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик шахсни қўлга олди деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон Алмати вилояти ички ишлар бўлими матбуот хизматига таяниб.

1987 йилда туғилган ушбу шахс Кендала посёлкасида Талгар тумани ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

"У ўта йирик миқдордаги маблағларни ўзлаштиргани сабабли Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтган йилнинг октябридан буён қидирувда бўлган. Мазкур шахс турли қурилиш объектларида ишлаб яшириниб юрган. Гумондорнинг шахси қидирувда бўлганлар махсус базаси бўйича аниқланди. Ҳозирда уни экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда", — деб хабар қилди полиция маҳкамаси.

Янгиликлар лентаси
0