TOШКЕНТ, 11 август — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги айрим вилоятларда сел келишидан огоҳлантирди.
"Ўзгидромет" марказининг маълумотига кўра, 11-13 август кунлари Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ва тоғ олди ҳудудларига сел оқимлари келиши хавфи мавжуд.
Вазирлик шу боис эҳтиёт чораларини кўришни сўраган.