ТОШКЕНТ, 10 август — Sputnik. 4 август куни Исломбек Мақсудхўжаев Чилонзор туманида жойлашган автотураргоҳда Бекзод Икромовга тегишли "Ласетти" русумли автомашина эшигини отвёртка ёрдамида очиб, ўғирлик содир этмоқчи бўлган вақтида ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг ўғирликка суиқасд қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Интернет фойдаланувчилари Тошкент шаҳар ИИБ томонидан тақдим этилган фотосуратда тасвирланган шахс россиялик таниқли хонанда Дима Биланга ўхшаб кетиши ҳақида фикр билдиришди.