Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига янги вазир тайинланди

© Sputnik / Алексей ДружининПортфель с документами
Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Актам Аҳмадович Ҳаитов 2016 йил октябр ойида Ўзстандарт бош директори лавозимига тайинланган эди

ТОШКЕНТ, 9 август — Sputnik. Актам Аҳмадович Ҳаитов Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига тасдиқланди, шу муносабат билан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент расмий сайти хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, Актам Ҳаитов 2010 йил мартидан 2014 йил июлигача Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири бўлиб ишлаган эди.

2014 йил сентябридан "Биокимё" акциядорлик жамиятида иқтисодиёт ва режалаштириш бўйича директор бўлган. 2016 йил кузидан буён Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ("Ўзстандарт") бош директори лавозимига тайинланган эди.

Янгиликлар лентаси
0