https://sputniknews.uz/20170809/5997661.html
Ўзбекистон Швейцария қонунчилик тажрибасини қўллашни мўлжалламоқда
Ўзбекистон Швейцария қонунчилик тажрибасини қўллашни мўлжалламоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Швейцария икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, ўзаро савдони ошириш, инвестицион ва молиявий ҳамкорлик ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни... 09.08.2017, Sputnik Ўзбекистон
2017-08-09T12:54+0500
2017-08-09T12:54+0500
2017-08-09T12:54+0500
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2017
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Ўзбекистон Швейцария қонунчилик тажрибасини қўллашни мўлжалламоқда
Ўзбекистон ва Швейцария икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, ўзаро савдони ошириш, инвестицион ва молиявий ҳамкорлик ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришдан манфаатдор
TOШКЕНТ, 9 август — Sputnik. Ўзбекистон Швейцариянинг қонунчилик ва бошқа масалалардаги тажрибасини 2017-2021-йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш давомида қўллашни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Швейцариянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Оливье Шав ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, томонлар шунингдек, Ўзбекистон-Швейцария ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати, уни янада мустаҳкамлашнинг истиқболлари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилди.
Бундан ташқари, икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини давом эттириш, ўзаро савдони ошириш, инвестицион ва молиявий ҳамкорлик ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришдан томонлар манфаатдорлиги тасдиқланди.