ТОШКЕНТ, 8 август — Sputnik. АҚШ Филиппинда "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси жангариларига қарши ҳарбий операцияни бошламоқчи. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Хабарда айтилишича, ҳозирда операция режаси Пентагонда кўриб чиқилмоқда. Авиаҳужумларни учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Ушбу режа тасдиқланса, америкалик ҳарбийлар томонидан террорчилар жойлашган ҳудудларга зарбалар берилади.
Сал илгари террорчилик уюшмасига қарши курашиш учун АҚШ Филиппинга икки дона жиҳозланган Cessna 208B самолётлари етказиб берган. Ушбу шартноманинг қиймати 30 млн доллардан ортганди. Шунингдек, АҚШ Филиппин армиясига 992 дона ракета ва 1040 дона ракета етказиш қурилмаларини етказиб берган. Келгусида 250 та ракета ва 1000 дона гранатамётлар етказиб бериш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил май ойида "Ислом давлати" жангарилари билан тўқнашувдан сўнг Филиппин президенти Родриго Дутерте Минданао жанубий провинциясида ҳарбий ҳолат жорий қилган эди.