ЎзЛиДеП раиси ўз вазифасидан озод этилгани хабар қилинмоқда

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ҳақда партия аъзоси Расул Кушербаев маълум қилган

TOШКЕНТ, 8 август — Sputnik. Ўзбекистон либерал  демократик партияси раиси ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда партия аъзоси Расул Кушербаев facebookдаги саҳифасида маълум қилган.

"ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши мажлисида партия раиси Содиқжон Турдиевнинг раис вазифасидан озод этиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилинди. Раис вазифасини вақтинча бажариш раис ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Ёқубовга юклатилди"- деб ёзади Расул Кушербаев.

ЎзЛиДеП матбуот хизмати Sputnik мухбирига партия сиёсий кенгаши мажлиси давом этаётганини маълум қилди ва ҳозирча ушбу хабарни тасдиқлай олмаслигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 июль куни ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатдаги мавжуд сиёсий партиялар фаолияти қониқарли даражада эмаслигини танқид қилганди.

Янгиликлар лентаси
0