TOШКЕНТ, 8 август — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қурувчилар кунини таъсис этиш ҳақидаги қарорини имзолади.
Президент қарорида айтилишига кўра, 2017 йилдан бошлаб ҳар август ойининг иккинчи якшанба куни “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” деб эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қурилиш соҳасида фаолият юритаётган 23,8 мингта пудрат ташкилотлари, 31 та бош лойиҳа институти ва 1000 га яқин лойиҳа ташкилотлари бор. Қурилиш соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш бўйича 3 та архитектура ва қурилиш институтлари ҳамда 12 та олий таълим муассасаси ва 390 та касб-ҳунар коллежлари фаолият юритмоқда.