Эдинбургдаги Қироллик ботаника боғида дунёдаги энг бадбўй ўсимлик ҳисобланувчи — титан арум гуллади. Улкан ғунчанинг қай тарзда очилганини таймлпс-видео ёрдамида томоша қилишингиз мумкин.
Титан-арумни уни ўзига хос ҳиди туфайли кўпинча "мурда гули" деб ҳам аташади. Маълумотларга кўра, дунёдаги барча ўсимликлардан кўра фақат унинг ҳиди энг бадбўй экан. Титан-арум "ифори" айниб қолган тухум ва балиқ қоришмасини эслатади.
Spectacular visit to @TitanArumRBGE with bonus underside of giant water lily pad! pic.twitter.com/pAevCmwfmr
— Koestler Parapsych (@KPUNews) 3 августа 2017 г.
Гул фақат унга тегинилган тақдирдагина ўзидан ҳид таратишни бошлайди.
Дарвоқе, ушбу ғаройиб ўсимлик жуда ҳам машҳур — уни томоша қилиш ва ҳидлаб кўриш учун ботаника боғига юзлаб кишилар ташриф буюрадилар.
Арумнинг гуллаши фақат 2 кун давом этади. Айни вақтда гул фақат махсус оранжереяларда етиштирилади ва у икки йилда бир маротабагина гуллаши мумкин.