ТОШКЕНТ, 7 август — Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2017 йил 1 январ ҳолатига 32,1 млн. кишини ташкил этиб, 1991 йилга нисбатан 11,5 млн. кишига, яъни 55,9 фоизга ўсган.
Ушбу рақамлар Давлат статистика қўмитасининг демографик ҳолати тўғрисидаги ҳисоботида келтирилган.
Ҳисоботга кўра, республика аҳолисининг жойлашуви бўйича таркибида ҳам сезиларли ўзгаришлар кузатилган, яъни 16,3 минг киши ёки 50,6 фоиз аҳоли шаҳарларда истиқомат қилади.
Шу билан бирга, республика аҳолисининг миллий таркибида ҳам ўзгаришлар кузатилган.
1991 йилда республика аҳолиси таркибида ўзбеклар сонининг жами аҳоли сонидаги улуши — 72,8 фоизни, қорақалпоқлар — 2,1 фоизни, руслар — 7,7 фоизни, тожиклар — 4,8 фоизни, қозоқлар — 4,1 фоизни, татарлар — 2,0 фоизни, украинлар — 0,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2017 йил 1 январ ҳолатига келиб ўзбеклар улуши — 83,8 фоизни, қорақалпоқлар — 2,2 фоизни, руслар — 2,3 фоизни, тожиклар — 4,8 фоизни, қозоқлар — 2,5 фоизни, татарлар — 0,6 фоизни, украинлар — 0,2 фоизни ташкил этган.