Тошкентда “Тозалаш-антитеррор” ва "Паспорт-виза" тадбирлари бошланди

© Flickr / Peretz PartenskyУзбекская милиция на границе
Узбекская милиция на границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” ва “Паспорт-виза” тадбирлари доирасида рўйхатдан ўтмасдан яшаб келаётган шахсларга нисбатан 4 мингдан ортиқ маъмурий баённомалар тузилди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Ўзбекистон Мустақиллигининг 26 йиллигини нишонлаш вақтида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда фавқулодда ҳолатларни олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудида 30 июлдан бошлаб “Тозалаш-Антитеррор” ва “Паспорт-виза”  тадбирлари бошланди, деб хабар қилмоқда ИИББ расмий саҳифаси.

“Паспорт-виза” тадбири доирасида 130 мингдан ортиқ хонадонлар ҳамда 5 мингдан ортиқ ташкилотлар текшириб рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилаётган 4265 нафар шахсларга ва 146 нафар хонадон эгалари ҳамда 68 ташкилот раҳбарларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Тадбирда ички ишлар идораларида профилактик ҳисобида турувчи шахсларга нисбатан асосий эътибор қаратилмоқда. Хусусан, бундай шахслар билан профилактик тушунтириш суҳбатлари ўтказилган ва ҳуқуқбузарлик содир этган жами 456 нафар шахслар профилактик ҳисобга олинди.

Мавзе ва махаллаларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасида жамоат вакиллари билан биргаликда олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида кўп қаватли уйларга қўшимча 86 та видеокузатув камералари ўрнатилган.

Шунингдек, "Тозалаш-Антитеррор" тадбири даврида 21 нафари спиртли ичимликка, 14 нафар гиёҳвандкка ружу қўйган ва 21 нафарини тажовузкор руҳий касал бўлган жами 56 нафар шахс тиббий муассасаларга жойлаштирилди.

Янгиликлар лентаси
0