ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4 апрелдаги қарорига асосан, илгари ҳаж зиёратига боролмаган ёки бунга имкони бўлмаган уруш қатнашчилари Президент ажратган маблағ ҳисобидан ҳаж зиёратига юборишга қарор қилинган эди.
Айни кунларда ана шу фармон асосида Ўзбекистонда 73 нафар Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари бўлган нуронийлар ҳаж сафарига бориш тараддудини кўрмоқдалар.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ушбу хайрли тадбир муваффақиятли амалга ошиши учун бир қатор чора-тадбирлар кўрмоқда. Хусусан, Уруш фахрийларининг оила аъзолари ёки яқин қариндошларидан бирига навбатсиз ҳаж зиёратига боришга рухсат берилди. Ундан ташқари, ҳар бир гуруҳга гуруҳ раҳбаридан ташқари бир нафар гуруҳ раҳбарининг ёрдамчилари ҳамда икки нафар малакали шифокор ажратилди.
Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси маълумотига асосан.