Россиялик журналистлар ноўрин кийим туфайли АСЕАН тадбирига киритилмади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишКорпоративный стиль
Корпоративный стиль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбир ташкилотчилари олдиндан барча иштирокчиларга smart casual услубида кийиниш кераклиги ҳақида огоҳлантиришган эди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Филлипин пойтахти Манилада АСЕАН - Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлар ассоциациясига кирувчи давлатларнинг Хавфсизликка бағишланган 24-кенгаши бўлиб ўтмоқда. Унда Сергей Лавров бошчилгидаги Россия делегацияси иштирок этмоқда.

Ушбу тадбирини ёритиш учун келган россиялик журналистлардан 5-6 киши, жинси шим кийгани туфайли матбуот марказига киритилмади, дб хабар қилмоқда РИА Новости.

Тадбир ташкилотчилари олдиндан барча иштирокчиларга smart casual услубида кийиниш кераклиги ҳақида огоҳлантиришган эди.  

Smart casual кийиниш услубини ўзбекчада “кундалик чиройли” кийиниш деб аташ мумкин. Бу ярим расмий услуб ҳисобланади. Smart casual – услуби костюм ва галстук ўрнига шим ёки жинси шим ҳамда ва блейзер (пиджак) кийишни назарда тутади. Шунингдек, албатта енги узун кўйлак ва туфли бўлиши керак. Галстук тақиш шарт эмас.

Янгиликлар лентаси
0