ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Олий Мажлиснинг қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Мамажонов хабар беришига кўра, айни дамда қонунчилик палатаси "Тошкент шаҳри туманларининг Халқ депутатлари кенгашларига сайлов тўғрисида"ги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.
Қонун ишлаб чиқувчилар фикрига кўра, тошкент шаҳрининг ҳар бир туманда Халқ депутатлари кенгаши ташкил қилиниши бир неча масалаларни муваффақиятли ҳал қилиш имконини берар экан.
Хусусан, Тошкент шаҳри туманлари маҳаллий бюджетини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишни маҳаллий даражада ҳал қилиш, шунингдек туманларга ҳоким сайлашни ҳам ушбу туман халқ депутатлари кенгаши орқали амалга ошириш мумкин бўлар экан.
"Ушбу қонуннинг қабул қилиниши, жамоатчиликнинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлардаги иштироки янада кенгайтирганган бўлар эди", — дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 апрел куни Чилионзор туманига бўлган ташрифи давомида Тошкент шаҳрининг 11 туманида Халқ депутатлари кенгаши ташкил қилишни маслаҳат берган эди.
Ўзбекистон Конституциясининг 99 бандига биноан, шунингдек "Маҳаллий бошқарув органлари тўғрисида"ги қонунга асосан, туманларга бўй сунган шаҳарларда ва шаҳарга бўй сунган туманларда халқ депутатлари кенгашлари ташкил қилиш чекланган.