Ҳиндистондаги университетда талабалар ўзбек тилини ўрганишмоқда

© ИА "Жахон"В Индии открыт уголок узбекского языка и культуры
В Индии открыт уголок узбекского языка и культуры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбек тили ва маданияти хонаси Ўзбекистоннинг қадимий маънавий-маданий бойликлари ва мамлакатнинг бугунги қиёфасини акс эттирувчи халқ амалий санъати буюмлари, фотосуратлар билан жиҳозланган

TOШКЕНТ, 5 август — Sputnik. Ҳиндистоннинг йирик олий ўқув муассасаларидан бири бўлган Жамия Миллия Исламия университетида ўзбек тили ва маданияти хонаси ташкил этилди. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар қилмоқда.

Узбекский студент писал учебник узбекского языка для корейцев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик талаба Кореяда ўзбек тили дарслигини нашр эттирди

Ўзбек тили ва маданияти хонаси Ўзбекистоннинг қадимий маънавий-маданий бойликлари ва мамлакатнинг бугунги қиёфасини акс эттирувчи халқ амалий санъати буюмлари, фотосуратлар билан жиҳозланган.

Шу билан бирга университет талабаларига Ўзбекистон тарихи, маданияти, урф-одат ва анъаналарини яқиндан ўрганиш имконини берувчи ўзбек тилидаги китоблар, рисолалар, журналлар ҳам жойлаштирилган.

Университетнинг ўзбек тили ўқитувчиси, профессор Шаҳид Таслимнинг айтишича, мазкур ўқув муассасаси Ҳиндистондаги ўзбек тили ўқитиладиган ягона олийгоҳдир. Унинг маълумот беришича, бу йил ўзбек тили курсларида ўқиш учун 30га яқин талаба рўйхатдан ўтган.

Янгиликлар лентаси
0