Хитой ўзбекистонлик мансабдорларга виза бериш тартибини соддалаштирди

© AFP / ANTONY DICKSON Китайский и узбекский флаги
Китайский и узбекский флаги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энди давлат хизматчилари ва ишбилармонлар виза олиш учун Хитойнинг ваколатли ташкилотлари томонидан бериладиган расмий таклифномани тақдим этиш керак бўлмайди.

ТОШКЕНТ, 4 август — Sputnik. 2017 йил 1 августидан бошлаб Хитой Халқ Республикасига хизмат ёки тижорат мақсадларда борадиган ўзбекистонликлар учун виза олиш тартиби соддалаштирилди, деб хабар қилди Савдо-саноат палатаси.

Япония ўзбекистонликларга виза олиш тартибини соддалаштирди

Энди давлат хизматчилари ва ишбилармонлар виза олиш учун Хитойнинг ваколатли ташкилотлари томонидан бериладиган расмий таклифномани тақдим этиш керак бўлмайди.

Ўзбекистон вазирлик ва идоралар ходимлари виза нотасини расмийлаштириш учун расмий хат ёки ушбу ташкилотларнинг кафолат хатлари ёки оддий Хитой томони таклифига асосан расмийлаштирадилар.

Тадбиркорлар учун визалар Савдо саноат палатасининг кафолат хати асосида расмийлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11-15 май кунлари Хитойда ташрифи давомида Хитой ва Ўзбекистон орасида энергетика, нефтни қайта ишлаш, электростанцияларни замонавийлаштириш, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, транспорт коммуникациялари ва бошқа соҳаларга оид ҳужжатлар имзоланган. Сал олдин эса икки мамлакат ташқи савдо ҳажмини 10 млрд доллардан оширишга келишгани ҳақида хабар берган эдик.
Янгиликлар лентаси
0