TOШКЕНТ, 4 август — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканали хабар бермоқда.
Хабарга кўра, учрашув 25 август куни Тошкентда бўлиб ўтади.
Олдинда Ўзбекистон терма жамоасини ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида иккита ўйин кутиб турибди. Терма жамоа жаҳон чемпионати саралаш босқичида 31 август куни Ухань шаҳрида Хитой, 5 сентябрь куни эса Тошкентда Жанубий Корея билан ўйнайди.
Айни пайтда Ўзбекистон 8 ўйиндан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.