Вазир ўринбосари Саъдуллаев меҳрибонлик уйи муаммоларини ўрганди

© Facebook / Alisher SadullaevЗаместититель министра Саъдуллаев посетил детский дом в Навоинской области
Заместититель министра Саъдуллаев посетил детский дом в Навоинской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев Навоий вилоятидаги Шодлик меҳрибонлик уйи шароити ўрганиб чиқиб, тарбияланувчилари билан суҳбатлашди

ТОШКЕНТ, 3 август — Sputnik. Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев Навоий вилояти таълим масканлар иш фаолиятини ўрганишни давом этмоқда.

Алишер Саъдуллаев ёрдамга муҳтож отахон билан - Sputnik Ўзбекистон
Вазир ўринбосари Саъдуллаев кийимини алмаштириб, оддий халқ ичига кириб борди

29 июл куни Саъдуллаев Навоий вилоятидаги Шодлик меҳрибонлик уйига ташриф буюрди.

"Томдидаги сафарни соат 11:00 га яқин тугатиб, 60-70 км узоқликдаги Зарафшон шаҳар марказига қайтиб келдик ва бу ерда мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, боғчалар, меҳрибонлик уйлари шароитларини ўрганиш вазифаларини олдимизга қўйиб олдик", — деб ёзган Саъдуллаев ўзининг Facebook даги саҳифасида.

"Мен ҳали бирорта ҳам меҳрибонлик уйига бориб улгурмаган эдим. Бу масканда ҳамма шароит Зарафшонда жойлашган Олтин Комбинати томонидан таъминланар экан. Шунинг учун ҳам болаларда кенг имкониятлар мавжуд, аммо натижачи? Айнан шу саволни меҳрибонлик уйидаги барчадан сўрадик! Қизиғи шундаки ҳамма бир хил жавоб қайтаряпти, болаларда ҳамма шароит муҳайё, аммо иштиёқ кам", — деб ёзган Саъдуллаев.

Саъдуллаев берган хабарга кўра меҳрибонлик уйида болаларга ҳақиқий ўрнак бўла оладиган етакчилар (лидер)нинг камлиги, тарбияланувчилар ичида ҳали олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттирганлари йўқ.

"Мустақил ҳаётга эндигина қадам қўйган меҳрибонлик уйи битирувчилари, янги ҳаётга мослаша олмай ва иқтисодий қийинчиликларни енга олмай яна шу масканга муаммолари билан қайтиб келишар экан",- деб таассуротлари билан бўлишган Саъдуллаев.

Саъдуллаев ўз хабари якунида меҳрибонлик уйида мавжуд муамоларни ҳал этиш бўйича қатор таклифларни санаб ўтган. Жумладан, семинар ва мастер класслар орқали болаларни ўқишга қизиқтириш, олий таълим муассасаларидаги очиқ эшиклар кунларига меҳрибонлик уй тарбияланувчиларни олиб бориш ва ўқишга иштиёқини ошириш зарур.

Янгиликлар лентаси
0