ТОШКЕНТ, 3 август — Sputnik. Angel's Cafe маъмурияти ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва кафени иш фаолиятини тиклаш бўйича режалари тўғрисида маълумот берди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
2017 йил 2 август куни кечаси Angel's Cafe биносида ёнғин юз берди. Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, ёнғин кечасига ёқилган ҳолда ташлаб кетилган кондиционернинг қизиб кетиши оқибатида юз берган. Бунинг натижасида бино ён фасади, яъни Angel's Drive ҳайдовчиларига тайёр таомлар бериладиган жойига ёнғин тушган.
"Ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ. Ёнғин тезлик билан бартараф этилиб, уни иккинчи қаватга юқорилаб кетиши олди олинди. Кечаси билан воқеа жойида ёнган нарсалардан тозалаш ишлари амалга оширилди. Кафенинг ички қисми интерьер қопламаси жикастланган, мебелга қурум билан қораланган, кафенинг асосий қисмига эса ёнғин етиб келмаган"- деди компания вакили.
Ёнғин натижасида жиддий зиён етказилишига қарамасдан Angel's Cafe раҳбарияти кафега интерьерини тўлиқ алмаштиришга қарор қилди. Тез вақтларда таъмирлаш ишлари якунланиб, кафе ўз иш фаолиятини бошлайди.
Angel's Cafe раҳбарияти ўз мижозларидан ушбу ноқулайликлар учун узур сўрайди. Тез фурсатларда кафе меҳмонларини мазали таомлар ва биринчи даражали хизмат билан хушнуд этишни давом этишга ваъда берди.