TOШКЕНТ, 3 август — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувда Ёзувчилар уюшмаси учун алоҳида бино қурилаётганини маълум қилди.
Президент Адиблар хиёбони ҳудудида Уюшма учун алоҳида бино қурилаётгани, мамлакат мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида уни ёзувчилар ихтиёрига топшириш мўлжалланаётганини таъкидлади.
Давлат раҳбарининг таклифига асосан, янги бинода “Ижод” жамоат фонди, Уюшма муассислигидаги “Шарқ юлдузи”, “Звезда Востока”, “Ёшлик” журналлари таҳририятини жойлаштириш кўзда тутилган.