Президент Маданият вазирлиги учун кўркам бино ажратишга қарор қилди

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент бутун дунёда маданият вазирлиги мамлакатнинг юзи ҳисобланиб, энг гўзал, энг салобатли биноларда фаолият олиб боришини, Ўзбекистонда эса ноқулай шароитда, асосан расмий идоралар жойлашган бинода иш олиб бораётганини қайд этди

TOШКЕНТ, 3 август — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувда Маданият вазирлиги учун кўркам бино ажратилишини билдирди.

Президент бутун дунёда маданият вазирлиги мамлакатнинг юзи ҳисобланиб, энг гўзал, энг салобатли биноларда фаолият олиб боришини, Ўзбекистонда эса ноқулай шароитда, асосан расмий идоралар жойлашган бинода иш олиб бораётганини қайд этди. Бу ўз-ўзидан маданий жамоатчилик, ижод аҳлининг вазирликка эркин кириб-чиқишига, турли ижодий тадбирлар ўтказишга тўсқинлик қилмоқда.

Шунинг учун пойтахтдаги илгари Ташқи савдо вазирлиги жойлашган кўркам, тарихий бинони Маданият вазирлигига ажратишга қарор қилинди.

Янгиликлар лентаси
0