TOШКЕНТ, 3 август — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда президентнинг Facebookдаги саҳифасида маълум қилинмоқда.
Учрашувда президент “Ўзбекконцерт” қошида “Ўзбекистон халқ артистлари” клубини ташкил этиш таклифини билдирди.
Ушбу клуб аъзолари мунтазам йиғилиб, Ўзбекистон ва жаҳон санъат оламида юз бераётган ижодий жараёнларни муҳокама қилади, ёш истеъдодлар тарбияси, маданиятни равнақ топтириш бўйича янги ғоя, ташаббус ва таклифлар билдириб боради.