Ўзбек разведкачилари Арми-2017нинг энг мураккаб босқичида 3-ўринни олишди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишВоеннослужащие вооруженных сил Узбекистана после финиша первого этапа "Десантирование, совершение марш-броска" международного конкурса "Отличники войсковой разведки"
Военнослужащие вооруженных сил Узбекистана после финиша первого этапа Десантирование, совершение марш-броска международного конкурса Отличники войсковой разведки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу босқич энг мураккаб босқич саналиб, бутун танлов якунларига кўра икки жамоанинг очколари бир хил бўлиб қолса, "Разведкачи сўқмоғи"да яхши натижага эришган жамоа ғолиб деб топилади

TOШКЕНТ, 3 август — Sputnik. Ўзбекистон жамоаси Халқаро армия ўйинлари (Арми-2017)нинг Новосибирскда бўлиб ўтган энг мураккаб босқичи – "Разведкачи сўқмоғи" мусобақасида учинчи ўринни олишди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизматига асосланиб РИА Новости хабар берди.

"Биринчи ўринни "Разведкачи сўқмоғи"ни 38 дақиқа 47 сонияда босиб ўтган Россия жамоаси эгаллади. Иккинчи ўринни Хитой (39 дақиқа 32 сония) ва учинчи ўринни Ўзбекистон жамоаси (39 дақиқа 44 сония) эгаллади", — деди агентлик суҳбатдоши.

Церемония открытия Армейских международных игр АрМИ-2017 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон АрМИ-2017 рейтингида бешинчи ўринда бормоқда

Танловнинг уч босқичи натижаларига кўра ҳам умумий ҳисобда Хитой ва Ўзбекистон иккинчи ўринни олди.

"Танловнинг дастлабки босқичида маҳаллий иқлим ва ўрмон хусусиятларига мослашишда қийинчиликлар бўлди, бироқ тезда мослаша олдик, жанговар топшириқларни муваффақиятли бажармоқдамиз. Ушбу жамоа маҳаллий мусобақаларда биринчи ўринни эгаллаган, яхши тайёргарликка эга ҳарбий-мутахассислардан ташкил топган", — деди Ўзбекистон жамоаси етакчиси Шуҳрат Икромов.

"Разведкачи сўқмоғи"да 22та тўсиқ бўлиб, улар тахтали тўсиқ, тошли тўсиқ, сув тўлдирилган зовур, НАТО тўсиқлари, шартли мина жойлаштирилган тўсиқлар киради. Бундан ташқари, разведкачилар уй деразаси орқали граната улоқтиришади, шартли душманнинг соқчисини пичоқ отиб "ўлдиришади", кутилмаган ҳужумларни қайтаришади.

Ушбу босқич энг мураккаб босқич саналиб, бутун танлов якунларига кўра икки жамоанинг очколари бир хил бўлиб қолса, "Разведкачи сўқмоғи"да яхши натижага эришган жамоа ғолиб деб топилади.

Янгиликлар лентаси
0