TOШКЕНТ, 3 август — Sputnik. "Истеъдод" жамғармаси мингга яқин кишини хориждаги ўқув юртларида таҳсил олиш учун жўнатади. Бу ҳақда жамғарма ижрочи директори Абдунаби Пардаев Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда маълум қилди.
Янги дастурга кўра, 2017-2018 ўқув йилида 600дан ортиқ педагог малака оширишга жўнатилади.
"Бундан ташқари, бу йил грантлар бўйича 150га яқин илмий мутахассисни, магистратура дастури бўйича 100 нафар ва PhD дастурлари бўйича 110 кишини хорижга жўнатишни режалаштирганмиз", деди у.
Пардаевнинг айтишича, ўқиш харажатлари жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади. Бир йиллик дастурни амалга ошириш учун 42 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.