Иссиқ-Кўлда ўзбекистонлик раққослар жамоаси автоҳалокатга учради

© Sputnik / Илья ПиталевДТП, архивное фото
ДТП, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ичида ўзбекистонлик раққослар жамоаси бўлган микроавтобус енгил машина билан тўқнашиб кетган

TOШКЕНТ, 3 август — Sputnik. Бишкек — Балиқчи трассасида йирик ЙТҲ юз берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ Саратовдаги ЙТҲда жабрланган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди

Хабар қилинишича, автоҳалокат Иссиқ-Кўл туманининг Қизил-Ўрук қишлоғи ҳудудида юз берган.

"Микроавтобус ва енгил машина тўқнашиб кетган. Микроавтобусда ўзбекистонлик раққослар жамоаси бўлган. Енгил машинада эса беш нафар йўловчи бўлган. Олти нафар бола ва уч нафар катта ёшлилар жароҳат олган. Қурбонлар йўқ", — деб маълум қилди матбуот хизмати.

Ҳозирда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Маҳаллий ИИБ патруль бошқармаси ходими Sputnik Қирғизистон мухбирига мазкур ЙТҲ ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдирган.

Янгиликлар лентаси
0