Олий Мажлис Сенати раиси Эрон президенти инаугурация маросимида иштирок этади

© Sputnik / Sergey Guneyev / Медиабанкка ўтишЭрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний
Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, Ҳасан Руҳоний жорий йилда мамлакатда ўтказилган президент сайловларида ғолиб чиқди ва иккинчи бор Эрон президенти этиб сайланди

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Эрон президентининг инаугурация маросимида иштирок этади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация 2017-йил 5-август куни Теҳрон шаҳрида Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийнинг лавозимга киришиш маросимида иштирок этади", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ҳасан Руҳоний жорий йилда мамлакатда ўтказилган президент сайловларида 57% овоз тўплаб ғолиб чиқди ва иккинчи бор мамлакатга раҳбар этиб сайланди.

Ҳасан Руҳоний биринчи марта 2013 йилда мамлакатни халқаро изоляциядан чиқариш ва эркин жамиятни барпо этиш сингари ваъдаларни бериб сайловларда ғолиб бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0