Иқтисоднинг "ўзбекча модели" борми?

© Дом шляпТюбетейка узбекская
Тюбетейка узбекская - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биз ўзгаришлар замонида яшамоқдамиз. Мана ислоҳотлар ҳам бошланди, жумладан узоқ кутилган валюта бозори ислоҳотлари. Демак иқтисодий ривожланишнинг янги модели кириб келмоқда. Шу ўринда эски моделга бир назар ташласак.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. 1996 йилда Ўзбекистонла конвертацияни чеклаб валюта ресурсларини асосан сармоя лойиҳалари орасида тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилинганидан бери 21 йил ўтди. Бу иқтисоднинг "ўзбек модели" ташкил қилинишининг боши бўлган эди деб ёзади Юлий Юсупов, мустақил иқтисодчи эксперт.

"Ўзбек модели"нинг хусусияти қуйидагилар:

1. Давлат барча иқтисодий жараёнларда фаол иштирок этади.  Жумладан, кредит, хом-ашё ва меҳнат ресурсларни тақсимлашда, валюта курсларини ва процент ставкаларини белгилашда, мол-мулкни тақсимлашда ва пул-кредит муносабатларини бошқаришда.

2. Ўта фаол инвестицион сиёсат олиб борилади. Иқтисоднинг стратегик муҳим соҳаларига турли йўллар билан имкон қадар кўпроқ маблағ йўналтирилади, хусусан:

     a. валюта алмаштиришни чеклаш, сармояли лойиҳаларга устунлик бериш йўлиб билан;
     b. сармоя керак бўлган соҳаларга имтиёзли кредитлар бериш йўли билан;
     c. давлат бюджети маблағларини йўналтириш, катта миқдорда солиқ имтиёзлари бериш йўли билан;

3. Импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳаракат қилиш. Импорт ҳажмини чеклаш мақсадида, чекланган миқдордаги товар ва маҳсулотларни мамлакат ичида ишлаб чиқаришга ҳаракат қилиш. Ушбу мақсадда импорт маҳсулотлари кириб келишига турли йўллар билан чеклов қўйиш.

"Ўзбек иқтисодий модели"га кўра, юқорида айтиб ўтилган услублар иқтисоднинг "стратегик муҳим соҳаларини", асосан ишлаб чиқариш секторларини  тезкор ривожлантиришга қаратилган эди.

Иқтисодий меркантилизм

Аслида, иқтисодни ривожлантиришда ҳеч қандай "ўзбекча модел" йўқ. Шунга ўхшаш услублардан турли вақтда турли мамлакатлар фойдаланишган. Ушбу модел  1950-1970 йилларда собиқ СССР билан дўстона муносабатда бўлган мамлакатлар орасида кенг тарқалган бўлган.   

Таниқли иқтисодчи Эрнандо де Сото иқтисоднинг ушбу моделига "меркантилизм" деб ном берган. Унинг айтишига қараганда, мамлакат ушбу моделдан қанчалик тез воз кечса, шунчалик тезроқ муваффақиятли ривожланиш йўлига тушар экан.

1980-1990 йилларда "Социалистик иттифоқ" тарқалиб кетганидан кейин бундай иқтисодга бўлган "мода" ҳам ўтиб кетган эди. Ривожланаётган мамлакатларнинг аксарияти халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этишга, экспорт, бозор муносабатларини ҳамда рақобатчиликни ривожлантиришга ҳаракат қила бошлади.

Ушбу йўлда ҳамма ҳам мувоффақиятга эришди деб бўлмайди — айрим мамлакатларда меркантилизм томирлари жуда чуқур илдиз отгани туфайли, тез орада ундан воз кечишнинг иложи бўлмади. Лекин Грузия, Эстония, Хитой, Вьетнам каби қатъият ва босқичма-бобсқич ислоҳотлар ўтказиб келган мамлакатларда — муваффақиятга эришилди.   

Импорт ўрнини босишга ҳаракат қиладиган ва иқтисод жараётларига давлат бевосита аралашадиган мамлакатлар умуман қолмади. Ўзбекистон эса 1996 йилда аслида ана шундай мамлакатга айланди.

Таҳлил ва фактлар

Хўш 21 йил давомида "Ўзбек модели" нима берди? Шу ўринда, 2003-2008 йилларда иқтисодда нисбатан енгиллик даври бўлганини қайд этиш керак. Ўшанда бироз чекланган миқдорда бўлсада, конвертация киритилган эди. Бизнес учун кўплаб тўсиқлар олиб ташланган эди.

Лекин ҳамма нарса қиёслашда билинади. Ўзбекистон олиб борган меркантиллик сиёсати (де Сото терминидан фойдаланимз) собиқ Иттифоқнинг бошқа мамлакатларига нисбатан бирор устунлик бердими?

Иқтисод ривожланишининг расмий кўрсаткиячларига (ЯИМ ўсишига) назар солсак, бизнинг иқтисод биринчилар қаторидан жой олади. 1995 йилдан бошлаб Ўзбекистонда иқтисод ўсиш кўрсаткичи фақат Хитой ҳамда углеводород манбааларига бой бўлган Озарбайжон ва Туркманистондан орқада.

1995 йил кўрсаткичларига нисбатан ЯИМ ўсиши миқдори,  1995 йил = 100:

Ушбу кўрсатгичга кўра ҳамма нарса яхши, лекин Ўзбекистон иқтисодининг расмий кўрсатгичлари ҳар доим ҳам ҳақиқатни кўрсатмайди. нереалистичности.

Хўш, иқтисоднинг "ўзбекча модели" ўзини оқладими йўқми, қандай билиш мумкин?

Ўтказилган иқтисодий ислоҳотларнинг нақадар муваффақиятли бўлганини белгиллашда халқаро ҳамжамият Ялпи миллий даромад (ЯМД) кўрсатгичи ҳисобланади.  

Қуйида жаҳон банкининг собиқ СССР мамлакатлари ва Осиёнинг социалистик мамлакатлари аҳолисининг ўртача даромад миқдори, ЯМД кўрсаткичи келтирилган.

Ялпи миллий даромад 2015 йил, $

Шуни айтиб ўтиш керак-ки, Ўзбекистон ЯМДи Марказий банкининг расмий курси бўйича ҳисобланган. Агар бозор курсида ҳисобланса, уни яна иккига бўлиш керак.

Буни қўйидаги натижалар ҳам тасдиқлайди. Ушбу тадқиқот муаллифлари ўртача маош миқдорини ҳисоблаб чиқишган. Валюта курси 2тадан кўп бўлган мамлакатларда, улар бозор курсидан фойдаланишган.

Бундан кўриниб турибдики, тезкор индустриализияция қилиш сиёсати бизнинг мамлакатга бойиб кетишга имкон бермаган. Бизнинг фуқароларимиз даромади кўрсатилган мамлакатлар орасида энг кам. "Ўзбекча модел" бўлмаганида, бизнинг даромад бундан ҳам кам бўлиши мумкинмиди?

Афсуски, қуйидаги таблицадан кўриниб турибдики, бизнинг ялпи миллий даромад кўриб чиқилаётган мамлакатлар орасида, 2000 йилдан буён — шундоқ ҳам энг кам.

2000 йилдан буён ЯМД ўсиши $

Сабаб нимада?

1990 йилларда бизнинг мамлакат олдида иккита масала турган эди:

1. Бозор иқтисодига ўтиш. Бунинг учун бозор иқтисоди институтлари ва механизмларини, хусусий тадбиркорликни ва рақобатни ривожлантиришнинг бозор механизмларини ишлаб чиқиш керак эди.

2. Иқтисоднинг мунтазам ўсишини таъминлаш ва келажакда аҳоли бойлиги даражасини иқтисодий ривожланган мамлакатлар даражасига еткизиш.    

Лекин, давлатнинг иқтисодга аралашуви ва тезлаштирилган индустриализация (саноатни ривожлантириш) сиёсати оқибатида, юқоридаги вазифалардан бирортаси ҳам амалга оширилмади. Бозор ислоҳотлари аслида "музлатиб" қўйилди

Давлатнинг иқтисодга фаол аралашуви, бозор механизмлари фаолиятига мутлақ мос келмас экан. Хусусан:

—  давлат аралашуви бозор рақобатини йўқ қилиб, тижорат банкларининг самарали секторини яратишга йўл қўймас экан;

—  Солиқларнинг катта миқдори ва айрим соҳаларга катта солиқ имтиёзлари бериш — рақобатбардош хусусий бизнес ривожлантишига тўсқинлик қилар экан;

—  Импорт ўрнини босиш сиёсати ва ички бозорни ҳимоялаш (протекционизм) чоралари ҳам бизнеснинг кучсизлантириб, рақобатнинг йўқ бўлишига олиб келар экан;

—  бозор иқтисоди механизмлари ишлашига йўл қўймайдиган, механизмлар пайдо бўлди: конвертацияни чеклаш, айрим қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бўйича мажбурий давлат буюртмаси киритилиши, эркин конвертацияни чеклаш, маъмурий аралашув ва бошқалар;

Бунинг натижасида — ўта ёмон сармоявий муҳит келиб чиқди ва у мамлакатга тўғридан-тўғри чет эл сармояларини жалб қилишни чеклаб қўйди. Ўзбекистон жамланган соф чет эл инвестициялари кўрсаткичи бўйича энг охирги ўринда. Ваҳоланки, бугунги кунда чет эл сармояларини жалб қилмаган ҳолда саноатни муваффақиятли  ривожлантиришнинг имкони йўқ.

Одам бошига жамланган соф чет эл инвестициялари миқдори.

Мунтазам иқтисодий ўсиш учун шароит яратилмади

Саноатни ривожлантириш бўйича фаол сиёсат олиб борилган даврларда (1996-2001, 2008-2016 йилларда)  сармоявий харажатлар катта бўлишига қарамасдан,  улардан келадиган фойда жуда кам бўлди. Нега?

Биринчидан, Меркантилизм сиёсатида барча сармоявий қарорлар мансабдор шахслар томонидан қабул қилинади. Мансабдор шахслар эса тадбиркордан тубдан фарқ қилади:

— Улар бировнинг пулини харажат қилади;   

— Сармоявий лойиҳалар касодга учраганда моддий жавобгарликка тортилмайди;

Шунинг учун ҳам, бутун дунё тажрибасида давлат инвестицион лойиҳалари хусусий лойиҳалардан кўра самарасиз ҳисобланади. Ундан ташқари, давлат сармоя лойиҳаларида коррупция ва турли яширин схемалар кўп учрайди.

Иккинчидан, катта миқдорда берилаётган имтиёзлар ва мавжуд чекловлар туфайли сармоядорларнинг ниятлари ҳам бошқача тус олган. Узоқ йиллик лойиҳаларга сармоя киритиш ўрнига, улар қисқа муддат ичида берилаётган имтиёзлардан фойдаланиб катта фойда олишни мақсад қилишган. Ундан ташқари фақат имтиёзли валюта курсидан фойдаланиб даромад олишни мақсад қилган сармоядорлар ҳам йўқ эмас.

Учинчидан, молия бозорларининг ривожланмагани ва рақобатнинг йўқлиги, инвестицион лойиҳалар самарадорлигини бозор назоратидан холи қилади. Нормал бозор иқтисодида рақобатнинг самарасиз бизнес-лойиҳаларини саралаб, четга чиқариб ташлайди. Шунинг учун тадбиркорлар доимий равишда ўз фаолиятини ривожлантириб боришга мажбур.

Банклар эса ўз кредитларини фақат самарали лойиҳалар билан ўзларини кўрсатган, муваффақиятли тадбиркорларга беришади.

Бу борада батафсил қуйида Нишанбой Сирожиддиновнинг интервьюсида танишиб чиқишингиз мумкин.

Бозор муносабатлари, хусусий тадбиркорлик ва рақобат ривожланмагани ҳамда бозор тизимининг сиёсий ва ҳуқуқий асослари яратилмагани туфайли Ўзбекистон иқтисоди инновацияларни қабул қилишга қодир эмас. Бу эса рақобатбардош ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўл қўймайди.

Хўш, энди нима қилиш керак?

Биз меркантил иқтисоддан воз кечишимиз керак. Унинг ўрнида бугун ўзининг самарадорлигини исботлаган иқтисодий ривожланиш моделидан фойдаланишимиз керак.

Бугуни энг самарали иқтисод моделларининг 3 муҳим асосий хусусияти бор:

— Инновацияни мақсад қилган иқтисод. Бунда иқтисодининг ҳар бир босқичида, ҳар бир соҳасида иштиррокчилар энг юқори раҳбардан тортиб энг кичик ишчигача — инновация яратишга ҳаракат қилиши керак. Бундай иқтисодда албатта, муаллифлик ва хусусий мулк ҳуқуқлари, рақобат қилиш нормалари мутлақ ҳимояланиши ва сўзсиз бажарилиши керак;

— Қўшимча қиймати юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳаракат қилиш. Фақат нефт ва газга бобй бўлган мамлакатлар ушбу стратегияларга амал ыилмаслиги мумкин. Бунинг учун миллий бизнесга ишлаб чиқаришнинг имкон қадар узунроқ занжирини яратишга ёрдам бериш керак. Хом-ашёни имкон қадар чуқурроқ қайта ишлаш, йирик ишлаб чиқариш уюшмалари ташкил қилиш ва ҳо казолар.

— Халқаро меҳнат тақсимотида фаол иштирок этиш. Барча ривожланган иқтисодлар халқаро меҳнат тақсимотида фаол иштирок этади, чунки бир мамлакат ҳудуди ичида кўплаб рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқраишнинг имкони йўқ. Халқаро рақобатга дош бериш учун, миллий иқтисоддан  чуқур ихтисослашиш талаб қилинади. Миллий иқтисод халқаро бозорга ўзининг рақобатбардош маҳсулоти билан чиққан тақдирда, унинг учун улкан имкониятлар пайдо бўлади, ҳажми чексиз бозорлар очилади.

Замонавий, рақобатбардош иқтисод яратиш учун бир қатор чоралар керак. Хусусан:   

— Хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга халал бераётган, давлат тузилмалари сони ва функцияларини қисқартириш, марказлашган давлат бошқаруви  тизимини қисқартириб, маҳаллий ҳукуматга кўпроқ вазифа топшириш, давлат хизатлари сифатини ошириш керак;

— Марказий банк пул-кредит сиёсатини бошқаришнинг бозор механизмларига ўтиши, нақд пул айланишига қўйилган чекловлар оли ташланиши керак;

— Банк тизими реформаси. Марказий банк томонидан процент ставкаларини бошқаришни чеклаш ва молия секторида рақобатни ривожлантиришга шароит яратиш керак;

— Солиқ тизимини мутлақ қайта кўриб чиқиш керак. Солиқлар сонини, солиқ босимини  қисқартириш, шахсий солиқ имтиёзларидан воз кечиш ва солиқ бошқарув тизимини соддалаштириш керак.

— ташқи савдо сиёсати ислоҳоти. Эркин валюта конвертацияси, жорий операциялар бўйича валюта алмаштиришни йўлга қўйиш, божхона тўловларини қисқартириш, импорт ва экспорт олдида турган маъмурий тўсиқларни олиб ташлаш;

— қишлоқ хўжалиги реформаси (мажбурий давлат буюртмасида воз кечиш);

— иқтисоднинг давлат секторини ислоҳот қилиш (бошқарув таркибини қайта кўриб чиқиш, приватизация қилиш)

— суд тизими ислоҳоти ва бошқалар

Бизнинг болаларимиз ва набираларимиз келажаги қандай бўлиши, юқорида айтилган ишлар қанчалик тез ва тўғри бажариши ҳамда хусусий тадбиркорлик ривожланиши учун шароитлар қанчалик тез яратилишига — бевосита боғлиқдир.  

Ушбу йўлда барчамизга муваффақият тилаб қоламан!

Юлий Юсупов.

Рус тилидан Бегзод Раҳмонов таржимаси.

Янгиликлар лентаси
0