Ўзбекистон томон талаби билан Али Феруз тахаллусли журналист Москвада қўлга олинди

© Sputnik / Сергей Мамонтов / Медиабанкка ўтишНовая газета таҳририяти
Новая газета таҳририяти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1 август куни "Новая газета" таҳрнирияти биноси ёнида нашр мухбири - Али Феруз тахаллуси билан машҳур Худойберди Нурматов қўлга олинди

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Россиядаги "Новая газета" нашри журналисти Худойберди Нурматов мамлакат ҳудудида бўлиш тартибини бузганлиги учун Россия Федерациясидан чиқариб юборилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости халқаро ахборот агентлиги.

Ушбу қарор Москва шаҳар Басманная суди томонидан чиқарилган.

"Али Феруз тахаллуси остида мақолалар чоп этган Нурматов сешанба куни таҳририят олдида қўлга олинган. Май ойида Россия ИИВ журналистга вақтинчалик паноҳ беришдан бош тортган шундан сўнг у мамлакат ҳудудини тарк этиши лозим эди", — дейилади хабарда.

Бундан ташқари Ўзбекистон фуқароси бўлган Нурматовга 5 минг рубл жарима солинган.

Ўзбекистонда кириш имтиҳонлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ИИБ подполковниги журналист фаолиятига тўсқинлик кўрсатди
Куни кеча кўплаб ОАВларда Москвадаги "Новая газета" таҳририяти биноси олдида нашр мухбири Худойберди Нурматов қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Нашр ОАВ ходими ўз пресс-картасини тақдим этганига қарамай, қўлга олинганлиги ҳақидаги хабарни тасдиқлаган. Таҳририят ходимлари "Нурматовнинг радикал исломчилар билан алоқаси бор" деган гапларга ишонмасликларини маълум қилишган.

"Новая газета" ходимларининг сўзларига кўра, журналист Нурматов Ўзбекистон томон талаби билан қўлга олинган.

РИА Новости хабарига кўра, Нурматов Ўзбекистонни "бир неча йил аввал маҳаллий махсус хизмат вакиллари уни ўзига оғдиришга ҳаракат қилишгани туфайли тарк этган".

Янгиликлар лентаси
0