TOШКЕНТ, 2 август — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 август куни видеоселектор йиғилиши ўтказади, деб хабар қилмоқда Qalampir нашри.
Олий Мажлис биносида бўлиб ўтадиган йиғилишда маданият, санъат, маънавият, адабиёт ва оммавий ахборот воситалари соҳасида мавжуд муаммолар, уларни бартарф этиш чоралари ҳамда келгусидаги вазифалари кўриб чиқилади.
Видеоселектор йиғилишида барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бир қатор тегишли идора вакиллари, ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этади.