Украиналик қаҳрамон учувчи ўз ватанида танқидга дуч келди

© FacebookАлександр Акопов
Александр Акопов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бунга учувчининг Донецк вилоятилик бўлгани ва Россияга яхши муносабат билдиргани сабаб бўлган.

TOШКЕНТ, 1 август — Sputnik. Ўтган ҳафта шикастланган самолётни Истамбул аэропортига моҳирона қўндира олган украиналик учувчи Александр Акопов ўз ватанида танқидга дуч келди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Повреждения самолёта, который посадил Александр Акопов - Sputnik Ўзбекистон
Украиналик учувчининг маҳоратига бутун дунё қойил қолди

Эслатиб ўтамиз ўтган ҳафтанинг охирида, Акопов бошқараётган самолёт 1,5 км баландликда кучли дўлга дуч келади. Тухумдек келадиган муз парчаларидан самолётнинг олд қисми жиддий шикастланади ва барча ойналари синиб ташқари кўринмай қолади. Шунга қарамасдан учувчи 121 йўловчи минган Airbus А320 самолётни Истамбул аэропортига қўндиришга муваффақ бўлади.

Шундан сўнг Украина президенти Петр Порошенко учувчи Александр Акоповни "Жасурлик учун" ордени билан мукофотлайди. Бироз вақт ўтиб учувчининг ижтимоий тармоғида катта шов-шув кўтарилди. Сабаб — Акоповнинг Facebookдаги саҳифасида аватарка фотосуратида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сурати жойлаштирилган экан. Ундан ташқари Акоповнинг ўзи Донец вилоятидан бўлганлиги ва унинг аксарият дўстлари ҳам ўша ерда эканлиги айрим украиналик "патриот"ларга маъқул келмаган.

Акоповнинг ўзи айтишига қараганда, Лавровнинг  суратини у ҳазил тариқасида жойлаштирган, чунки унинг юз қиёфаси тузилиши Лавровга жуда ўхшаш экан. Акоповнинг номи ОАВда кенг тарқалиб кетганидан айримлар унга ушбу аватаркани олиб ташлашни маслаҳат берган, лекин у "Менга бу сурат ёқади, мен сиёсатдан йироқман", — деб рози бўлмаган. Ундан ташқари Акопов ўзи Россия хоккейи ва Украина футболининг мухлиси эканини ҳам айтган.

Шундан сўнг ижтимий тармоқда муҳокама қизиб кетган, унга нисбатан салбий фикрлар билдирувчилар сони ошган. Украина "патриот"лари Акоповни "сепар" яъни ажратувчи деб аташган.

Украинада қаҳрамон учувчига бўлган бундай икки ёқлама муносабатдан кейин Россия Ташқи ишлар вазирлиги Акоповни қўллаб-қувватлаб,  қуйидаги сўзларни айтган:

"Александр, сиз амалга оширган иш сиёсатдан холи. Ўз касбингизни устаси бўлганингиз учун сизга рахмат! Агар Ватанингизда сизни танқид қилишда давом этишса, келинг — биз сизга доимо хурсанд бўламиз!", — дейилган  Россия ТИВининг Facebookдаги саҳифасида.

Александр Акопов фуқаро авиациясида 1987 йилдан бери ишлаб келмоқда. Аввал учувчи Донецк авиация отрядида ишлаган, кейин "Роза ветров" компаниясида. Охирги уч йилда эса Туркиянинг AtlasGlobal компанясида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, Александр Акопов Россияга бўлган муносабати туфайли танқидга учраган биринчи украиналик машҳур инсон эмас. Яқинда украиналик "ватанпарварлар"  хонанда Иван Дорнга "ҳужум" қилишган эди. Бунга хонанданинг, беғараз ва яхши ният билан айтилган "Менга Россия ва Украина халқлари ака-ука деб ўйлаш ёқади ва яқинда ушбу икки халқ ярашиб олади", деган гаплари сабаб бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0