TOШКЕНТ, 1 август — Sputnik. Ўзбекистондан ушбу конкурсда иштирок этиш учун Тошкент вилояти Бщка тумани меҳрибонлик уйининг уч нафар тарбияланувчилари Анастасия Молокова, Дурдона Иргашева ва Надорбекова Моникалар бугун Москвага етиб келишди.
"Ты супер! Танцы" телекўрсатувида иштирок этиш учун Абхазия, Озарбайжон, Арманистон, Беларуссия, Қирғизистон, Латвия, Қозоғистон, Молдова, Туркманистондан 27 нафар иштирокчилар саралаб олинган.
Ушбу танлов меҳрибонлик уйларида тарбияланувчи ва қаровчисиз қолган болаларга ўз қобилиятларини кенг аудиторияга намойиш қилиш учун имкон яратиб беришдир. Улар учун Россиянинг энг яхши педагоглари, шоу-бизнес юлдузлари ишлайди ва телеэфирдан вақт ажратилади. Шунингдек, улар турли мамалкатларда яшаётган ўз тенгқурлари билан танишиш ва дўстлашиш имконига эга бўлишади.
Эслатиб ўтамиз, баҳорда Sputnik халқаро ахборот агентлиги ва НТВ телеканали ҳамкорлигида "Ты супер!" номли ёш хонандалар кщрик танлови бщлиб ўтган эди. Унда МДҲ мамлакатларидан 92 нафар ёш вокал ижрочилари иштирок этишган эди. Абхазиялик Валерия Адлейба эса танлов ғолиби бўлган эди.