ТОШКЕНТ, 1 август — Sputnik. Ўзбекистон президентининг 2017 йил 1 августдаги фармонига мувофиқ Саидкамол Саидкаримович Ходжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Бундан ташқари, Ўзбекистон президентининг 2017 йил 1 августдаги қарорига мувофиқ Кадирходжаев Аъзам Алишерович Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.