TOШКЕНТ, 1 август — Sputnik. Ўзбекистон Молия вазирлиги хабарига кўра, ушбу йилнинг биринч ярмида Ўзбекистон давлат бюджетининг даромади ўтган йилгига нисбатан 15%га, бюджет профицити эса —80 %га ўсган.
Хабарда айтилишига кўра, 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат бюджетининг даромади 22 трлн 458,9 млрд. сўмни, харажатлари эса 22 трлн 350,6 млрд сўмни ташкил қилди. Профицит эса — 108,2 млрд сўмни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган 2016 йилнинг биринчи ярмида давлат бюджети даромади 19,1 трлн. сўмни, харажатлари эса 19,04 трлн сўмни ташкил қилган эди. Давлат бюджети профицити эса — 60 млрд. сўмни ташкил қилган эди.
Асосий фойда манбаалари: НДС ва акциз
Ўзбекистон Молия вазирлиги хабарига кўра, давлат бюджетининг тўлдиришда асосан Қўшилган қиймат солиғи — 6,4 трлн. сўм Акциз солиғи — 3,5 трлн. сўм Жисмоий шахслар даромад солиғи — 2,3 трлн. сўм Ер ости бойликларидан фойдаланиш солиғи — 1.2 трлн. сўм ҳисобига амалга оширилган.
Асосий харажатлар: Маориф ва соғлиқни сақлаш
Давлат бюджетининг энг асосий харажатлари — Маориф соҳасига тўғри келмоқда — 7,7 трлн сўм. Ундан сўнг тиббиёт — 3 трлн сўм. Нафақа, моддий ёрдам — 1,1 трлн. сўм. Иқтисодиёт ва инвестицияларни молиялаш харажатлари — 3,5 трлн сўмни ташкил қилди. Ҳукумат, суд ва бошқа бошқарув органлари харажатлари — 1 трлн 74 млрд сўмни ташкил қилди.