"Самарқанд" халқаро аэропорти яна фаолиятини бошлади

Oбуна бўлиш
"Самарқанд" аэропорти фаолияти 2017 йилнинг 1 июлидан 31 июлига қадар, сунъий учиш-қўниш йўлаги ҳудудини жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиши сабабли тўхтатилган эди

TOШКЕНТ, 1 август — Sputnik. Жорий йилнинг 1 августидан "Самарқанд" халқаро аэропорти ички ва халқаро рейсларни амалга ошириш учун очилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, бугун "Самарқанд" халқаро аэропорти Россия Федерациясининг "UTair" авиакомпанияси самолётларини қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Самарқанд" аэропорти фаолияти 2017 йилнинг 1 июлидан 31 июлига қадар, сунъий учиш-қўниш йўлаги ҳудудини жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиши сабабли тўхтатилган эди.

Янгиликлар лентаси
0