TOШКЕНТ, 1 август — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси "Тошкент – Новосибирск" йўналиши бўйича парвозлар сонини оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, "Ўзбекистон ҳаво йўллари " МАК томонидан 2017 йилнинг 7-28 октябри даврида А320 ҳаво кемаларининг қўшимча рейслари жорий этилади.
Парвозлар шанба кунлари амалга оширилади.
Самолёт Тошкентдан соат 11:10да учиб кетади ва 16:00да Новосибирскка қўнади. Соат 17:30да Новосибирскдан парвоз қилади ва 18:35да Тошкентга қўнади (маҳаллий вақт билан кўрсатилган).