Россия Қирғизистонга 2та Ан-26 самолёти совға қилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишВоенно-транспортный самолет Ан-26
Военно-транспортный самолет Ан-26 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Қирғизистон 2012 йилда Қирғизистон армиясига 1 миллиард долларлик техник ёрдам кўрсатиш ҳақида келишиб олишган эди. Бугунги кунга қадар Россия Қирғизистонга бронетехника, артиллерия тизимлари ҳамда турли ўқотар қуролларга керакли бўлган ўқ-дорилар еткизиб берди.

TOШКЕНТ, 1 август — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Қирғизистон ҳарбий кучларига иккита Ан-26 ҳарбий самолёти беради, деб хабар қилмоқда РИА Новости Қирғизистон Бош штаби вакилининг сўзларига асосан.

Россия президенти Владимир Путиннинг 2012 йилда Қирғизистонга бўлган сафари вақтида Россия томонидан Қирғизистон армиясига 1 миллиард долларлик техник ёрдам кўрсатиш ҳақида келишиб олишган эди. Бугунги кунга қадар Россия Қирғизистонга бронетехника, артиллерия тизимлари ҳамда турли ўқотар қуролларга керакли бўлган ўқ-дорилар еткизиб берди.

"Ўнинчи август куни Ан-26 самолётларини топшириш ҳамда авиация техник-эксплуатация бўлимининг очилиш маросимлари бўлиб ўтади. Кант шаҳрида жойлашган Россия авиабазаси ҳудудида очилган янги бўлимда Қирғизистонга тегишли бўлган авиатехника таъмирланади", — деди суҳбатдош.

Қирғизистон Бош штаби маълумотларига қараганда, авиация техникасини ҳамда таъмирлаш устахоналари учун керакли бўлган асбоб-ускуналарни топшириш маросими Россия мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин бошчилигидаги делегация ҳамда Қирғизғистон Бош штаби раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ан-26 — ҳарбий-транспорт самолётидир. Юкхонасининг эшига кенг бўлганлиги туфайли у енгил бронетехника ва катта ҳажмли юкларнни ташиш, шунингдек десант ташлаш имконини беради. Ушбу самолёт иккита турбо-винтли двигател ҳамда яна битта қўшимча реактив двигател билан жиҳозланган.

Қирғизистоннинг Кант шаҳридаги Россия авиабазаси 2003 йилда КХШТнинг Тез оёққа турувчи коллектив қўшнларининг авиация бўлинмаси сифатидиа ташкил қилинган эди. Унинг асосий ваифаси ер усти операцияларини ҳаводан ҳимоя қилишдир. Учувчилар тоғли ҳудудларда вазифаларини бажаришга тайёрланган.

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишПарашютчилар Ан-26 самолётидан сакрамоқда.
Тренировка парашютистов морской пехоты Тихоокеанского флота - Sputnik Ўзбекистон
Парашютчилар Ан-26 самолётидан сакрамоқда.
Янгиликлар лентаси
0