TOШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. 1 август куни Тошкентда жамоат транспортлари қатнови тонг саҳардан бошлаб йўлга қўйилади, деб хабар қилди шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати.
"2017 йил 1 август куни Тошкент шаҳридаги олий ўқув билим юртларида тест-имтиҳонлари бўлиб ўтиши муносабати билан барча жамаот транспортлари ва метрополитен ҳаракати эрталаб соат 4:30дан йўлга қўйилади", — дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Самарқанд шаҳри ҳокими В. Раҳимовнинг фармойишига кўра 2017 йил 1 август куни 06.00дан 13.00гача шаҳарнинг кўплаб кўчаларида қатнов вақтинча тақиқланиши ҳақида хабар берилган эди.