ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 4 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида об-ҳаво шароити кескин ўзгариши ҳақида маълум қилди.
Самарқанд ва Наманган вилоятларида эса дўл кутилаётганлиги хабар қилинмоқда.
"4 август куни об-ҳаво ўзгарувчан булутли бўлиб, республика ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, фақатгина Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, чақмоқ чақиши мумкин. Самарқанд ва Наманган вилоятларининг айрим ҳудудларида дўл ёғиши кутилмоқда. Эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз!", дейилади ФВВ берган хабарномада.