Мирзиёев МХХга янги раис ўринбосарини тайинлади

© Sputnik/Виктор ТолочкоПисьменный набор главы государства
Письменный набор главы государства - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Ўзбекистон президенти МХХ раис ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисида қарорни имзолади

ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун имзолаган қарорга асосан Миллий хавфсизлик хизмати раис ўринбосари — МХХнинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига Тошпўлатов Шухрат Жумаевич тайинланди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Ўзбекистон президенти Шавкат Миризиёев - Sputnik Ўзбекистон
Кадрлар алмашуви: Мирзиёев Ҳукумат таркибида янги ўзгаришларни амалга оширди

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати 1991 йилда ташкил этилган. МХХнинг асосий вазифалари хорижий давлатлар ва ташкилотлар махсус хизматларнинг Ўзбекистонга қарши разведка-қўпорувчилик фаолияти билан кураш олиб боради, Ўзбекистон мустақиллиги, конституциявий тузумини, ҳудудий бутунлиги, иқтисодий, илмий-техникавий ва мудофаа қудратини ғайриқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишни амалга оширади.

1995 йилдан бери Миллий хавфсизлик хизматига Рустам Иноятов раҳбарлик қилиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Мирзиёев Ўзбекистон Ҳукуматида яна бир қанча кадрларни алмаштирган эди. Бундан ташқари, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раис ўринбосари штат бирлиги қисқарди. Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя килиш бўйича вакил лавозимига тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0