ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Instagram ижтимоий тармоғида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг расмий саҳифаси фаолият бошлади, деб хабар қилди "Даракчи".
Мазкур саҳифа кузатувчилари айни пайтда салкам 10 минг кишини ташкил этади.
Instagram — расм ва видеоларни чоп этиш, алмашиш мақсадида фойдаланиладиган бепул ижтимоий тармоқ ҳисобланади. 2013 йилнинг ўзида фойданувчилар томонидан тармоққа 16 млрд расмлар юкланган.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Мирзиёев Ўзбекистондаги ҳар бир депутат ижтимоий тармоқларда ўз аккаунтига эга бўлиши лозим деган фикрни билдирган эди. Бу борадаги ишларни ташкил этиш вазифаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбари Ш.Шерматовга топширилган эди.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги суратлари Facebook тармоғида эълон қилинган эди.