TOШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. 1 август куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида олий таълим муассасаларига кириш имтихонлари бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан Ўзбекистон мобил операторлари томонидан сешанба куни соат 8:30 дан 13:30 гача SMS, ММS хабарлар хизмати ва интернет ўчирилади.
"Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларида профилактика ишлари олиб борилиши сабабли 01.08.2017 й. соат 08.30 дан 13.30 га қадар компания қўшимча хизматлари (СМС, ММС, WАП ва ГПРС) вақтинчалик амал қилмайди. Овозли қўнғироқлар одатдаги тартибда ишлайди", — дейилган "Beeline", ucell ва "Payme"компаниялари матбуот-хизматлари тарқатган хабарда.
Уяли алоқа компаниялари ноқулайликлар учун фойдаланувчилардан узр сўраган.