TOШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. АрМИ-2017 доирасида Қозоғистонда бўлиб ўтаётган “Снайпер чегараси” танлови халқаро босқичи бош ҳаками Қозоғистон, Ўзбекистон, Хитой, Монголия ва Россияни мусобақа фаворитлари деб атади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Хитой, Монголия, Россия ва Ўзбекистон мусобақа мезбонлари билан бир қаторда “Снайпер чегараси” танловининг халқаро босқичи асосий фаворитлари ҳисобланишади. Мусобақалар бош ҳаками генерал-майор Талгат Койбаковнинг таъкидлашича, бу мамлакатлар географик қўшнилар ҳисоблангани боис бу жамоаларга маҳаллий иқлимга мослашиш учун бошқа жамоаларга нисбатан кам вақт талаб этилади", — дейилади хабарда.
АрМИ-2017 мусобақалари 29 июлдан 12 августга қадар бир вақтнинг ўзида Россия,Озарбайжон, Белоруссия,Қозоғистон ва Хитойда бўлиб ўтади. Унда 28 мамлакатдан 150 жамоа қатнашади.