ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси тергов материаллари бўйича, Гулнора Каримова томонидан давлат ва фуқаролар манфаатларига етказилган зарарнинг умумий суммаси — 1,994 млрд АҚШ Долларини ташкил қилган.
Шунингдек, айни дамда, чет мамлакатларда Гулнора Каримовага тегишли умумий қиймати 1,500 млрд $ дан ортиқ бўлган маблағлар ва мол-мулк аниқланган.
Хусусан,Швейцарияда – 797 млн $, Швецияда – 30 млн $, Буюк Британияда - 35,9 млн $, Францияда – 61,4 млн $ Латвияда 27,03 млн $, Ирландияда – 300 млн $, Мальтада – 48,8 млн $, Германияда – 2,34 млн $, Испанияда —82 минг $, Россияда – 6 млн $, Гонконгда – 67 млн $, БААда —130 млн $.
Шу ўринда, айтиб ўтиш жоизки, бу Ўзбекистон ЯИМининг 2,9 %ини ташкил қилади. 2016 йилда Ўзбекистон ЯИМи — 67,22 млрд $ни ташкил қилган эди. Албатта, ушбу маблағлар чет мамлакатларга олиб чиқиб кетилмай, Ўзбекистон ичида самарали фойдаланилганида, ўтган йиллар давомида улардан мамлакат иқтисодига бир неча баробар зиёд фойда келган бўлар эди.