Экспортчилар валюта тушумини сотиш мажбуриятидан бутунлай озод қилинди

© Sputnik / Михаил Мордасов / Медиабанкка ўтишПункт обмена валют
Пункт обмена валют - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий банкига 2017 йилнинг 1 августига қадар тижорат банклари ҳамда экспортчи хўжалик субъектлари орасида керакли тушунтириш ишлари олиб боришни таъминлашни, ҳамда бошқа қонуний ҳужжатларни ушбу қарор билан мувофиқлаштириш топширилди.

TOШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистон президентининг 28 июль куни эълон қилинган 3157сонли қарорига асосан маҳсулот ва хизматларни экспорт қилувчи корхоналар 2017 йилнинг 1 августидан бошлаб валюта тушумининг 25% ини давлатга сотиш мажбуриятидан озод қилинди. Янги қарор президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Бундай чора, миллий экспортчи корхоналари ва фермер хўжаликларининг фаолиятини янада раҳбатлантириш, улар ишлаб чиқараётган маҳсулот ҳажмини оширишга қаратилган. Шунингдек ушбу ислоҳотлар миллий валюта курсини янада эркинлаштиришга қаратилган.

Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкига 2017 йилнинг 1 августига қадар тижорат банклари ҳамда экспортчи хўжалик субъектлари орасида керакли тушунтириш ишлари олиб боришни таъминлашни, ҳамда бошқа қонуний ҳужжатларни ушбу қарор билан мувофиқлаштириш топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон тадбиркорлари соҳасига қараб, тушаётган валюта тушумининг, 25, 50 ёкти 75 %ни давлатга сотишга мажбур эди. Ушбу йилнинг феврал ойида ушбу мажбурият ҳажми 25%гача қисқартирилган эди.

Янгиликлар лентаси
0