TOШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. 1916 йили қурилган собиқ Кауфман етимхонаси биноси Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидан шаҳар марказига кўчирилади. Бу ҳақда uzbekistan24.uz хабар берди.
Хабарга кўра, тарихий объектнинг қайта дислокация қилиниши “регенерация” йўли билан амалга оширилиши кутилмоқда.
Бунда бино эҳтиёткорлик билан йиғиб олиниб, бошқа жойда ўз шаклида қайта тикланади, ҳар бир ғишт ўз ўрнига қайтарилади.
Таъкидланишича, энергетика ва автоматика институти ҳудудида жойлашган бино авария ҳолатидадир.