ОАВда тарқатиладиган ахборотларга ёш таснифи қўйилади

© Uzbekistan TodayТелевизионный пульт
Телевизионный пульт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълум бир ахборотлар телевидение, интернет нашрлар ва бошқа ахборот каналлари орқали “0+”, “7+”, “12+”, “16+”, “18+” ёзувлари билан тарқатилади

TOШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Эндиликда тарқатилаётган ахборотларга ёш таснифи қўйилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.

Узбекские дети - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Болалар телестудияси ташкил этилади

Депутатнинг билдиришича, маълум бир ахборотлар телевидение, интернет нашрлар ва бошқа ахборот каналлари орқали “0+”, “7+”, “12+”, “16+”, “18+” ёзувлари билан тарқатилади.

Унинг ёзишича, Қонунчилик палатасида «Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Қонун лойиҳаси болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

Қонун лойиҳаси билан жамоатчиликни яқиндан таништириш ва уларнинг таклифларини олиш мақсадида жойларда мулоқотлар ўтказилмоқда ҳамда лойиҳани маромига етказишда билдирилган таклифлар инобатга олинади.

Янгиликлар лентаси
0