TOШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Бугун Олмазор тумани Байроқтол кўчасида жойлашган “Трест 12” қурилиш корхонаси ҳудудида ичида ёнилғи-мойлаш хомашёси бўлган цистерна ёниб кетди. Бу ҳақда “UzNews.uz” хабар бермоқда.
Дастлабки тахминларга кўра ҳодисага ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши сабаб бўлган.
Тошкент шаҳар ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси вакили ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан зудлик билан бартараф этилганини, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилди.