Тошкентда навбатдаги даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

© SputnikВ Ташкенте автомобиль "Ласетти" врезался в дерево на скорости 120 км/ч
В Ташкенте автомобиль Ласетти врезался в дерево на скорости 120 км/ч - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки йигит ҳодиса жойида ҳалок бўлган, автомобил эса ғижимланган темир банка ҳолатига келиб қолган

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Тошкентда куни кеча соат тахминан 16:30ларда даҳшатли авария юз берди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Йўлдаги белги - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги даҳшатли авария: автомобил қисмларга бўлиниб кетди
Ичида икки нафар ёш йигит бўлган ва катта тезликда бошқарилаётган "Ласетти" автомобили йўлдан чиқиб кетиб бориб дарахтга урилган. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғида гувоҳлар хабар қилишган.

Икки йигит ҳодиса жойида ҳалок бўлган, автомобил эса ғижимланган темир банка ҳолатига келиб қолган.

"Соат 18:00лар атрофида ҳодиса юз берган жой яқинида эдим. Машина ойналари парчаларига ва қонга беланган дарахтга кўзим тушди, автомобил йўқ эди. Даҳшатли авария рўй берганини дарҳол фаҳмладим. Ҳозир ушбу суратларни кўриб, янаям қўрқиб кетдим, менимча ҳайдовчи нормал ҳолатда бўлмаган деган фикрдаман", — деб ёзган интернет фойдаланувчилардан бири.

Яна бир фойдаланувчи эса ҳодисани ўз кўзлари билан кўрганлигини ва авария машина катта тезликда бошқарилгани туфайли содир бўлганлиги ҳақида ёзган.

"У 120 тезликда учиб келаётган эди. Чуқурликка тушиб кетди, сўнг дарахтга бориб урилди. У ердаги йўл чап томони кенгайтирилган, ўнг томони эса эскилигича қолган, мана муаммо нимада! Мен ҳар куни шу йўлдан ўтаман. Ва бугун бу фожиага гувоҳ бўлдим", — деб ёзган у.

Янгиликлар лентаси
0